ЯНГИ АҲД / БИБЛЕЙСКОЕ ОБЩЕСТВО УЗБЕКИСТАНА / BIBLE SOCIETY OF UZBEKISTAN / Red Hardcover
ISBN-13: 9789943573253 / 978-9943573253
Published by the Bible Society of Uzbekistan
Pages 542
СЎЗ БОШИ
Мазкур китоб икки минг йилдан ошик давр мобайнида муқаддас деб эътироф этилган битикларнинг ўзбек тилидаги таржимасидир. Ушбу битикларнинг ўзбек тилига қилинган биринчи тўлиқ таржима- си 2016 йилда Муқаддас Китоб таркибида чоп этилган. Қўлингиздаги китоб Мукаддас Китобнинг Янги Ахд битикларидан иборат. Янги Ахд ўзбек тилида "Инжил" деб ҳам юритилади. Мукаддас Китобнинг тўлиқ нашрини изоҳлар, луғат, хариталар ва китобхонлар учун кўрсатмалар билан бирга "www.bibles.uz" интернет саҳифасидан ўқишингиз мум- кин. Илова қилинган ўқув манбаларини "www.ibt.org.ru/muqaddas- kitob" интернет сахифасидан топишингиз мумкин. Бу сайтдаги элек- трон манбаларни компютер ва уяли телефон каби воситаларга кўчириб олиб, улардан фойдаланишингиз мумкин.
Тулик Мукаддас Китоб 66 та мукаддас битикдан иборат бўлиб, бу битиклар "китоблар" деб юритилади. Шу сабабдан Мукаддас Китоб кўп тилларда "Библия" деб номланади. Бу ном юнонча бўлиб, "ўрама коғозлар", яъни "китоблар" маъносини ифодалайди.
Мукаддас Китоб икки қисмга бўлиниб, "Эски Ахд" ва "Янги Ахд" деб аталади. Исо Масиҳ яшаган даврдан олдин ёзилган китоблар "Эски Ахд" деб, У яшагандан кейин ёзилган китоблар "Янги Аҳд" деб юрити- лади. Қўлингиздаги нашр таркибига Янги Аҳднинг ҳамма китоблари, яъни 27 та китоб киритилган.
Янги Ахдда Худо аён қилган хакикат Эски Ахддаги хакикатни бе- кор килмайди. Аксинча, Эски Ахд хакикати Янги Ахд ҳақиқати учун асос бўлиб хизмат қилади. Янги Аҳд, ўз навбатида, Эски Ахддаги ғояларни тўлдиради. Исо Масиҳ Эски Аҳдни мукаммал билган эди, шу боис одамларга таълим берганда Эски Ахддан кўплаб иктибослар кел- тирган. Исо шундай деган: "Мени, Таврот ёки пайгамбарларнинг би- тикларини бекор килгани келган, деб ўйламанглар. Мен бекор килгани эмас, балки бажо келтиргани келдим" (Матто 5:17). Янги Ахд муал- лифлари ҳам ўз китобларида Эски Ахддан кўп фойдаланиб, баъзан ундан иктибос келтирганлар, баъзан эса ундаги гапларни ўз сўзлари билан ёзганлар.
Янги Ахд куйидаги қисмлардан ташкил топган:
• Хушхабарлар (тўртта китоб)
• Илк масиҳийлар жамоатининг тарихи (битта китоб)
• Мактублар (йигирма битта китоб)
• Апокалиптик жанрдаги китоб (битта китоб)
Мукаддас битикларда баён қилинган аксарият воқеалар ғарбий Осиёда бўлиб ўтган бўлса-да, ундаги бебаҳо ҳикматлар дунё бўйлаб ёйилиб, кўплаб халклар маданиятини янада бойитди. Муқаддас битик- лар инсоният тарихида энг кўп таржима қилинган китоблардан бири бўлиб, жаҳон маданиятининг классик мероси хисобланади. Асрлар да- вомида имонли одамлар ушбу китобларни Худо томонидан юборилган мукаддас битиклар деб билганлар. Мукаддас битикларни ўкиган ин- сонлар ҳақиқатни кидирганларида, кайси замонда яшашларидан қатъи назар, бу ёзувларнинг кудрати ва ҳокимиятидан вокиф бўлганлар.